Гулистон туманининг чекка маҳаллалари аҳли учун кўчма савдо ярмаркалар ташкил этилди.
@guliston_t_pressКарантин даврида аҳолимизга қулайлик яратиш мақсадида туман ҳокимлиги ва Департаментнинг Гулистон тумани бўлими ташаббуси билан туманнинг деҳқон бозорларидан узоқда жойлашган маҳаллалари учун кўчма савдо ярмаркалар ташкил этилди.
Бугун озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган машиналар Гулистон туманининг чекка маҳаллаларига етиб борди. Аҳоли учун биринчи навбатдаги озиқ-оват маҳсулотлари нарх-наволари Департаментнинг Гулистон тумани бўлими томонидан назоратга олинган.
Гулистон туманида жами 25 та маҳалла бўлиб, шундан 18 таси деҳқон бозорларидан узоқда жойлашган.
Бу аҳолига уйидан узоққа бормай, ўзи ва яқинларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда зарур харидни амалга оширишини таъминлайди.
Уйда қолинг!
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати