Гулистон тумани ҳокими чекка қишлоқларда жойлашган савдо дўконларидаги нарх-наволар билан танишди.

Гулистон тумани ҳокими чекка қишлоқларда жойлашган савдо дўконларидаги нарх-наволар билан танишди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Эл бошига иш тушган дамда айрим “тадбиркорларимиз” томонидан ўз нафсларини ўйлаб, нархларни сунъий тарзда оширишга уринишлар бўлмоқда. Тумандаги бозор ва савдо дўконларидаги нарх-наволар барқарорлиги тегишли ташкилотлар томонидан назоратга олинган. Бу борадаги ишлар туманнинг чекка қишлоқларида жойлашган савдо дўконларида ҳам амалга оширилмоқда.

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Ш.Гафуров чекка қишлоқларида жойлашган савдо дўконларидаги вазиятни ўрганиш мақсадида Тажрибакор, Оқ олтин ва Зарбдор маҳаллаларида бўлди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Туман ҳокими савдо дўкон нарх-наволар билан танишар экан, тадбиркорлик субъектларига тегишли тушунтиришлар ва тавсиялар бердилар.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page