АБУ АЛИ ИБН СИНО

АБУ АЛИ ИБН СИНО

@guliston_t_press

Бугун барчамиз уйда қолиб, ўзимизни асраш орқали оиламиз, маҳалламиз, Ватанимизни асрамоқдамиз. Шу билан бирга, вақт бизга кўп нарсаларни ўргатмоқда.

Бизчи? Биз фарзандларимизга нималарга ўргатмоқдамиз?

Маънавият ва маърифат маркази бугундан бошлаб 10 кун 10 аллома лойиҳасини тақдим этади.

Келинглар, бугун уйда қолган фарзандаларимизга ИБН СИНО ҳақида сўзлаб берамиз. Ўзимиз ҳам алломанинг битмас-туганмас маънавий хазинасидан баҳраманд бўламиз.

АБУ АЛИ ИБН СИНО

Буюк даҳо Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али ибн Сино ҳижрий 370 (милодий 980) йилда Бухоронинг Афшона, ҳозирги Исфана қишлоғида туғилган. У ёшлигиданоқ ўткир зеҳни ва илмга қизиқииши билан ҳаммани лол қолдирарди. Ибн Сино Ан-Нотилий қўлида тарбия олади. У астрономия, фалсафа, математика, физика, кимё, тиббиёт, мантиқ, адабиёт, минералогия ва бошқа фанлар билан шуғулланган. 10 ёшида Қуръонни ёд олган, 16 ёшдаёқ атоқли табиб бўлган. У Бухоро амири Нуҳ иби Мансурни даволаб, саройнинг бой кутубхонасидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Ибн Сино 1002 йилда Бухородан чиқиб кетади, Урганч, Обивард, Насо, Нишопур, Журжон, Рай, Исфаҳон, Ҳамадон каби шаҳарларда бўлади. У 1037 йилда (ҳижрий 428) 57 ёшида Ҳамадон шаҳрида вафот этади. Мутафаккирнинг турли фанларга оид 450 дан ортиқ илмий асарлар яратганлиги маълум. Бироқ бизгача Ибн Синонинг 242 та асари етиб келган. Шулардан 4 таси адабиётга, 5 таси мусиқага, ўндан ортиғя астрономияга оид асарлардир.

Ибн Сино Шарқда «Шайхур-Раис», Гъарбда эса «Авитсенна» номи билан машҳур. «Юсуф қиссаси» Қуръон сюжети асосида ёзилган биринчи асар бўлиб, рамзий-мажозий усулдадир. «Расолат — ат тайр» («Қуш рисоласи»), «Уйғоқ ўғли Тирик» («Ҳайй ибн Яқзон») каби асарлари ҳам рамзий-мажозий услубда, «Саломон еа Ибсол» эса ишқий-саргузашт асардир. Ибн Сино шоир сифатида достон, қасида, ғазал, рубоий, фардлар яратган. Унинг шеърларида илм-маърифатга даъват, дунё сирларини билишга интилиш, яхши ахлоқий хислатларни эгаллашга чорлов асосий ўрин тутади. Шеъриятнинг назарий масалалари унинг «Мусиқа илмида катта тўплам» асарида ҳам тадқиқ этилган. «Шеър образли сўзлардан иборат бўлиб, ритмли, бир-бирига мувофиқ иборалардан таркиб топган ҳамда мисралари бир-бирига тенг, вазнлари такрорланган, охирги товушлар бир-бирига ўхшаш бўлиб келган сатрларга айтилади», — дейди Ибн Сино. У тиббий йўл-юриқларни, кўрсатмаларни шеърий йўл билан баён этган. Булар уржузалар деб аталган. Бунға сабаб уларнинг ражаз вазнида ёзилганидир.

Асарлари: «Китоб аш-шифо», «Донишнома», «Китоб ал-қонун фи-т-тиб» («Тиб қонунлари китоби», 5 китоб, 14 жилддан иборат бўлган), «Саломоп ва Ибсол», «Юсуф қиссаси», «Рисолат ат-тайр» («Қуш рисоласи»), «Уйғоқ ўғли Тирик», «Тиббий уржуза», «Фаан аш-шеър» («Шеър санъати», шеър. илми, юнон шеъриятининг тур ва шакллари ҳақида), «Мусиқа илмида катта тўплам» ва бошқалар. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ — ГИГИЕНА ҲАҚИДА

Сенга айтсам сўзнмизнинг росту чини:

Соғлом одам доим сақлар сиҳатини.

Одам бўлур тан узра бир белги билан,

Андан аён касалланиш хавфида тан.

Ё бўлмаса эту суяк ёки тери

Узра сезарсан бир мараз нари-бери.

Чун бир кишини кўрасан меъда заиф,

Табъи совуқ ҳам нозигу шундан майиб.

Баъзан она қорнидан ҳам офат келур,

Бирор ортиқ ё шиш каби кулфат келур.

Баъзан бўлур ёшга қараб нуқсони ҳам,

Бир вақт бўлиб, бўлманди бир замони ҳам.

Чун ҳўл мижоз ёшлик чоғи бўлгай заиф,

Улғайганда бақувватдир, ҳушдир, зариф.

Заифлашур қуруқ мижоз куз фаслида,

Фасли баҳор заиф эмасдир аслида.

Соғлиқ сақлаш ишида бу амалий тиб —

Икки амалдан топмишдир шундоқ таркиб.

Гар истасанг мижознинг чин қолмоғини

Ўз ҳолида, мос эт ғизоси чоғини.

Гар истасанг ўзгартирмоқ таъби бадан,

Чора ахтар мижозингга тескаридан.

Соғ кишининг соғ-саломат, вақтини чоғ

Айламоқни истасанг гар, англа мутлоқ.

Маскан ўлсин сенга доим шундоқ диёр,

Бир диёрки, ҳаволари соф, беғубор.

Маскан десанг юзинг бургил саҳро томон,

Шарқий шамол англа латифдир бегумон.

Ёз чоғида тоғ томонда, яъни шимол

Тевараги очиқ шундоқ ўлкада қол.

Тунда ўтир баланд жойда, ғир-ғир сабо,

Кундузи туш пастлик томон, хўбдир ҳаво.

Жун, пахталик усти-бошдан юзинг ўгир.

Кийим бўлсин енгил, чун пояйи зиғир.

Хушбўй гиёҳ ишлат совуқ мижозини,

Ҳидли мойдан танла қизил гул мойини.

Кўзларингни эҳтиёт қил чанг-ғубордан,

Ҳам тутундан асра, ҳамда буғ-биҳордан.

Самум, Қуёш шуъласи ва чўғ-аланга,

Қарши келса, зиён бўлур кўзгинангга.

Чаплашилган ажи-бужи хатга сира,

Боқа кўрма. майда хатдан кўзинг асра.


Report Page