Гулистон туманида мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Гулистон туманида мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани
Таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширишда қулай шарт-шароитларнинг яратилганлиги алоҳида аҳамият касб этади. Янги объектларнинг қурилиши, мавжудларининг кенгайтирилиб, уларни замонавий ва зарурий жиҳозлар билан таъминланиши мактабгача таълим ташкилотлари қамровини оширишда муҳим ўрин тутади.

2019 йил Инвестиция дастури доирасида туманда 1 та МТТ фойдаланишга топширилди, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланиш арафасида.

Бугун инвестиция дастури доирасида Гулистон тумани "Бешбулоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 13-сонли мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Барча қулайликларга эга бўлган мазкур бинонинг ишга тушиши маҳалла аҳли ва жажжи болажонлар учун катта шодиёнага айланди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Ушбу Бешбулоқ маҳалласида жойлашган 13-сонли мактабгача таълим ташкилоти 1972 йил қурилган бўлиб, қуввати 110 ўринга мўлжалланган. 2019 йилги инвестиция дастури асосида реконструкция қилиниб, тамоман янгича кўриниш олди. “БРК Гулистон МЧЖ”  масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан олиб борилган бунёдкорлик ишларига 2 миллиард 839 миллион сўм маблағ сарфланди. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

110 ўринга мўлжалланган ташкилотда айни пайтда 5 та гуруҳда жажжи болажаонлар қамраб олинган бўлиб, таълим-тарбия жараёнини 20 нафар тарбиячи ходим олиб бормоқда. "Кундалик машғулотлардан ташқари бу ерда рус, инглиз тили, шахмат, шашка тўгараклари фаолиятини йўлга қўйишни мўлжаллаяпмиз. Бундан ташқари, боғчада озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли, хавфсиз ва санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда тайёрланишига жиддий эътибор қаратилади. Тарбияланувчиларга белгиланган стандартларга мувофиқ, сифатли, тўйимли ҳамда фойдали таом ва егуликлар тайёрлаб берилади. Бу жуда муҳим"- деди туман мактабгача таълим бўлими мудири в.в.б Ф.Исмоилов.

Фото. Гулистон тумани

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Олимжон Жўраев сўзга чиқиб, “Бешбулоқ” қишлоғи аҳолисини табриклади ва янги қурилган мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, аҳлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилганлигини алоҳида эътироф этди. МТТнинг очилиш маросимида тумандаги Мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, нуроний онахонлар, ота-оналар иштирок этишди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Тадбир сўнггидаги жажжи тарбияланувчиларнинг мусиқали чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page