Ободлик кўнгилдан бошланади.

Ободлик кўнгилдан бошланади.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани
Одамзод пайдо бўлгандан буён турмуш тарзини обод ва фаровон қилишга интилиб келади. Мамлакатимизда ҳамиша ободончилик ишлари доимий эътибордаги масала бўлиб келган. Чунки, ободлик бор жойда барака бўлади. Зеро, тозалик, озодалик барчамизнинг қон-қонимизга сингиб кетган эзгу фазилат саналади.

Гулистон туманининг барча маҳалла ва қишлоқдарида, кўчаю, хиёбонларида ҳамда кабристонларда ободошлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бундан мақсад ҳудуларимизни саранжом-сариштали қилишдир.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Саранжом-саришта жойда фаришта, ҳар бир ишда қут-барака, файз, унум бўлади. Қиз-келинларимизнинг саҳар туриб, ҳовли-эшик олдиларини супириб-сидиришлари, сув сепиб қўйишлари энг сара ­ўз­бекона қадриятларимиздандир.

Фото. Гулистон тумани

Давлатимиз томонидан миллий қадриятларимизни асраш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, қабристонларни, муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни обод қилиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Гулистон туманида ҳам қабристонларни сақлаш ва ободонлаштириш ишлари доимий назоратга олинган.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Гулистон туманидаги мавжуд 23 та қабристонларнинг барчаси тартибга келтирилди, ариқлар ва йўлаклар тозаланди, дов- дарахтларни бўташ ишлари амалга оширилди, қабристон ёнидаги ёвойи ўтлар олиб ташланди. Биз бугун бирлашиб, ахил ва иноқликда қабристонларимизни тоза тутиб ўрнак бўлсак, келажак авлод хам бизга нисбатан шундай муносабатда бўлади.

Бугунги кунда Гулистон туманининг барча маҳалла ва қишлоқдарида, кўчаю, хиёбонларида ҳамда кабристонларда ободошлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page