Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати

Жорий йил 4 март куни туман ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Фото. Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати

Сессияда Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото. Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати

Сессия котиблигига 10-Машраб сайлов округи депутати Обиджонов Воҳиджон тасдиқланди.

Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг тўртинчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувида ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Фото. Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати

Сессияда туманда 2020 йилда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазафилар тўғрисида туман сектор раҳбарларининг маърузалари тингланди.

Фото. Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати

Туманда ишсиз ёшлар билан ишлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларида тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида 2020 йил 1 февралдан - 10 февралгача ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.

Жумладан, маҳаллалар кесимида ишсиз ёшлар аниқланиб уларнинг рўйхатлари шакллантирилди. Ишсиз ёшларнинг рўйхати асосида “Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа” ишлаб чиқилди ва мазкур манзилли режа ижросини таъминлаш бўйича “Йўл ҳаритаси” тайёрланди.

Фото. Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати

Бугунги кунда туманда ишсиз ва бандлиги таъминланмаган ёшлар 1 минг 249 нафарни ташкил қилиб, шундан нафар жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган, 21 нафар имконияти чекланган, 375 нафар таълим муассасаларини тамомлаб банд бўлмаган ва 850 нафар иш билан бандлиги таъминланмаган ёшларни ташкил этади.

Ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича манзилли режага асосан 2020 йилда 1 минг 249 нафар ишсиз ёшларнинг тўлиқ бандлигини таъминлаш режалаштирилди.

Фото. Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати

Бугунги тақдим этилган тақдимотлар аниқ ҳисоб-китоблар асосида тайёрланди. Масалан, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, Инвестиция дастурлари асосида 2020 йилда умумий 1 млрд 71 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Шу йилнинг ўзида 5 та ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ишлари олиб борилади. Агар ҳар бир объект бўйича 10 нафар ишсиз ёшлар жалб қилинса 50 дан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланади.

Ёки бўлмаса “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” дастурлари асосида 2020 йилда 3,5 млрд сўм миқдорида имтиёзли банк кредитлари ажратилади.

Туманда 175 та пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, улар томонидан йилига 6,2 минг гектарга пахта ва 10 минг гектарга ғалла етиштирилади. Агарда ҳар бир фермер бир нафардан ишсиз ёшларни оталиққа олса, меҳр бериб уларни меҳнатга ўргатса 175  нафар ёшларимиз ҳаётда ўз ўрнини топишади.

Жорий йилда тадбиркорлик ва ҳунармандчилик соҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳисобидан 287 та янги кичик бизнес субъектлари фаолияти ташкил этилади.

Ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан 1 та саноат, 10 та қишлоқ хўжалиги, 10 та хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича истиқболли лойиҳалар ишга туширилади ва 570 та янги иш ўринлари яратилади.

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page