Гулистон туманида "Ёшлар меҳнат гузари" фойдаланишга топширилди.

Гулистон туманида "Ёшлар меҳнат гузари" фойдаланишга топширилди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ишсизлик, бандлик, меҳнат миграцияси- бу каби терминларга ҳозирги кунда биз жуда кўп маротаба дуч келамиз ва такрорлаймиз. Чунки ушбу масалалар бизнинг замонимизда долзарб ва муҳим масалалардандир. Албатта ишсизликнинг олдини олиш мақсадида юртимизда қатор фармон ва қарорлар имзоланиб, ижроси жойларда изчиллик билан олиб борилмоқда. Айниқса бу борада ёшлар қатламига берилган эътибор тақсинга лойиқ.

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar-kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида” ПФ-5466-сонли Фармони Ёшлар бандлиги ва ёш тадбиркорлар учун энг муҳим Фармондир.

Ушбу фармон доирасида тадбиркорлик фаолиятига қизиқувчи ва эндигина тадбиркорлик фаолиятига қадам ташлаётган ёшларимизга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, республикамизнинг барча туман (шаҳар) марказларида Ёшлар меҳнат гузарлари қурилиши режалаштирилган.

Гулистон тумани марказида ана шундай “Ёшлар меҳнат гузари” фойдаланишга топширилди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосарлари. Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва ҳамкор ташкилот вакиллари, нуроний отахонлар ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ибрат маҳалласида яшовчи тадбиркор Усманова Моҳира Абдураҳмановна томонидан қуриб битказилиб, жиҳозланган гузарга “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури доирасида маиший хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш йўналишига 300 млн. сўм кредит маблағи ажратилган.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бунёд этилган гузар замонавий эркаклар сартарошхонаси, қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехи, савдо дўкони хамда умумий овқатланиш мажмуаларидан иборат бўлиб, 10 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Очилиш тадбирида сўз олганлар туман ёшларини “Ёшлар меҳнат гузари” билан қутладилар ҳамда бу берилган имтиёздан оқилона ва самарали фойдаланишга чақирдилар.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар келажагимиз давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармонини ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда 2018-2020 йиллар давомида жами 40 та лойиҳага 3 млрд. 582 млн. сўм кредит маблағи ажратилиб 85 та янги иш ўринлари яратилди. Ҳозирги кунда туманимизда яна 3 та "Ёшлар меҳнат гузари" барпо этилмоқда.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page