Озодалик остонадан бошланади. Ободлик ва озодалик бор жойда барака, юксалиш бўлади.

Озодалик остонадан бошланади. Ободлик ва озодалик бор жойда барака, юксалиш бўлади.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Мамлакатимизда ҳамиша ободончилик ишлари доимий эътибордаги масала бўлиб келган. Чунки, ободлик бор жойда барака бўлади. Зеро, тозалик, озодалик барчамизнинг қон-қонимизга сингиб кетган эзгу фазилат саналади. Айни пайтда Гулистон туманининг барча кўчаларида ободонлаштириш тадбирлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Бундан мақсад ҳудуларимизни саранжом-сариштали қилишдир.

Фото. Гулистон тумани

Саранжом-саришта жойда фаришта, ҳар бир ишда қут-барака, файз, унум бўлади. Қиз-келинларимизнинг саҳар туриб, ҳовли-эшик олдиларини супириб-сидиришлари, сув сепиб қўйишлари энг сара ­ўз­бекона қадриятларимиздандир.

Фото. Гулистон тумани

Гулистон туманининг барча маҳалла ва қишлоқдарида, кўчаю, хиёбонларида ҳамда кабристонларда ободошлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Кўчамиз, маҳалламиз ва туманимизнинг озодалиги учун барчамиз бирдек масъулмиз. Фарзандларимиз биздан андоза олади. Сарамжон-саришта, файзли жойда яшаш инсонга завқ бағишлайди, ишимизда унум ва барака бўлади.

Ободошлаштириш ишлари туман бўйлаб давом этмоқда...

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page