Фуқаролар қабули: муаммо ва ечим​

Фуқаролар қабули: муаммо ва ечим​

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Давлатимиз раҳбарининг “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш - одамийликнинг энг олий мезонидир“ деган сўзлари халқ билан мулоқотлар чоғида биринчи даражали тамойил бўлмоқда. Одамлар бугунидан рози бўлсин, эртанги кунига ёруғ юз билан борсин - шундай олийжаноб ниятни кўнглига туккан ҳар бир киши, хоҳ у оддий фуқаро, хоҳ у раҳбар бўлсин, ҳаёт даражамизнинг ўзгаришига муносиб ҳиссасини қўшмоғи муқаррардир.

Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуровнинг бугун 25 феврал куни фуқароларнинг муаммо ва таклифлари юзасидан ҳокимлик биносида навбатдаги қабули ўтказилди. Унда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларни биргаликда кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун туман ҳокими ўирнбосарлари, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари жалб этилди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Туман ҳокимига фуқаролар томонидан йўлларни таъмирлаш, уй-жой, кредит олиш, ишга жойлашиш, фермер хўжалиги ташкил этиш ҳамда тадбиркорлик ва иш билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаатлар йўлланди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳар бир йўлланган мурожаатлари тегишли масъул ташкилот раҳбарлари билан қонуний ўрганилган ҳолда, таклиф ва шикоятларнинг маълум бир йўналишлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар, кўрсатмалар берилиши билан бир қаторда, маълум йўналишдаги масалалар ўз жойида ижобий ҳал этилди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page