Гулистон туманида “Кўчат экиш” акцияси ўтказилмоқда.

Гулистон туманида “Кўчат экиш” акцияси ўтказилмоқда.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани
Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Халқимизда азалдан кўчат экиб, боғ яратган инсонлар улуғланган! Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.

Бугун эрта тонгдан Сирдарё вилояти бўйлаб ўтказилаётган “Бир миллион дарахт” шиори остида "Кўчат экиш" акцияси Гулистон туманида кўтаринки кайфиятда бошланди. Тадбирда Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров ҳамда фахрийлар сўзга чиқиб, барчани ушбу акцияда фаол иштирок этишга чорлашди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Акция доирасида Гулистон туманининг янада гуллаб-яшнаши, кўчаларимиз манзарали ва мевали дарахтлар билан обод бўлишига 5 минг нафарга яқин фуқароларимиз ўз хиссаларини қўшишди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

"Кўчат экиш" акциясида Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров ва сектор раҳбарлари ҳам фаол иштирок этиб, яхши ниятлар билан кўчат экдилар.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Боғлар, кўчалар ҳамда йўл ёқаларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиши баробарида, ҳаво мусаффолигини таъминлаб, дастурхонимизни ширин-шарбат мевалар билан тўлдиради.

Туманда ўтказилган "Кўчат экиш" акциясида фермер хўжалиги раҳбарлари ва ишчилари ҳамда кўнгилли фуқароларимиз фаол иштирок этдилар. "Акцияда барча иштирокчилар уюшқоқлик билан бир жамоа бўлиб 5000 тадан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Акция иштирокчилари учун ош дамланиб, акция байромона кайфиятда ўтказилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад — мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишига яқиндан кўмаклашиш орқали халқимизга хос эзгу фазилатларни юксалтириш, уларни ёшлар қалбига сингдириш ҳамда туманимиз ҳудудларини, аҳоли тураржойлари атрофини бундан-да кўркам кўринишга келтиришдан иборатдир.

Гулистон туманида "Кўчат экиш" акцияси давом этмоқда.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page