Китоб-инсонларни камолот сари етакловчи муҳим маънавий хазинадир.

Китоб-инсонларни камолот сари етакловчи муҳим маънавий хазинадир.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон туман мактабгача таълим ташкилоти
Бир дўстки, ҳеч кимга бермаган азоб,
Узоқ синаб кўрдим, билсанг, у китоб!
Сирни яширмайди ўқувчисидан,
Хабар берар сенга ёзувчисидан.
Хилватда сен билан бўлиб у улфат,
Жимгина қуради ёқимли суҳбат.
Ҳеч кимдан қолишмас билимли аҳбоб,
Ундан сўрамасанг, бермайди жавоб.                          

Муҳаммад Жабалрудий

Кимки китобга кўп боқса, китоб унинг зеҳнини очади, завқини оширади, сўзга чечан қилади. Китоб ёлғизликдаги энг мунис ҳамдамдир. Китоб инсондан ҳеч нарса тиламайди, аммо уни камолга етказади. Китоб одоб-ахлоқнинг кони, билимнинг эса булоғидир. Китоб нафақат зиё масканларини ёритувчи нур, балки инсонларни камолот сари етакловчи муҳим маънавий хазина ҳамдир. 

Муҳтарам Президентимиз ёш авлод тарбиясининг биринчи ва муҳим бўғини бўлган мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ўз навбатида соҳа вакиллари ҳам бу тизимда тарбияланаётган болаларни маънавий юксалишлари учун барча чораларни кўрмоқда. Жумладан, вилоят мактабгача таълимбошқармаси ташаббуси билан мактабгача таълим ташкилотларида "Бир болага беш китоб" акциялари ўтказилди.

Мазкур акциянинг мантиқий давоми сифатида вилоятимизда мактабгача ёшдаги болалар ўртасида китоб мутолаасини тинглаш кўникмасини тарғиб қилиш болалар қалбида инсонпарварлик, мардлик, олийжаноблик каби фазилатларни шакллантириш мустақил фикрлаш кўникмасини ошириш, нутқини ўстириш ва бойитиш, уларни ёшликдан китобга бўлган муҳаббатини уйғотиш, шунингдек, улуғ ишларга, олийжаноб хизматларга жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббуслари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Китобхон - болажон” кўрик танлови ҳам ўтказилмоқда.

Фото. Гулистон туман мактабгача таълим ташкилоти

Энг қувонарлиси, "Китобхон болажон" кўрик танловининг Сирдарё вилояти босқичида Гулистон тумани 2-сонли МТТ тарбияланувчиси Маматқосимова Малика Рустамжон қизи фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Гулистон тумани Мактабгача таълим ташкилоти

Report Page