Томорқа-қўшимча даромад манбаи

Томорқа-қўшимча даромад манбаи

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани Оқ олтин мфй

Бугун ерга бўлган муносабат ўзгарди. Бир қарич ердан унумли фойдаланиб яхшигина даромад қилаётган, рўзғорини фаровон, дастурхонини тўкин қилаётган ватандошларимиз фаолияти бунга яққол мисол.

Томорқа хазина деб бежиз айтилмаган. Ҳа, томорқа ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг даструхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрни беқиёс. Ҳамма гап ундан оқилона фойдаланишда. Шундай экан, айни экин-тикин мавсумида фурсатни бой бермай, кафтдек ерни ҳам бўш қолдирмасдан экин экиш, ниҳол қадаш, ер-сув ресурслари, яратилган ишлаб чиқариш салоҳиятидан унумли фойдаланиш, пировардида аҳоли бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини таъминлашга мустаҳкам пойдевор яратиш даврнинг талаби.

Гулистон туманида томорқадан муҳим даромад манбаи сифатида фойдаланиб, рўзғорини тўкин, турмушини фаровон қилаётган оилалар кўп.

Фото. Гулистон тумани А.Яссавий мфй
Фото. Гулистон тумани Ахиллик мфй
Фото. Гулистон тумани Ахиллик мфй

Бугунги кунда Гулистон туманида 12,5 минг нафар томорқа ер эгаларида 1232 гектар ер майдони мавжуд. Хозирги кунда туманда ахолига хизмат кўрсатиш мақсадида “Хизматлар кўрсатиш” МЧЖ ҳамда “Томорқа хизмати олти” МЧЖ томонидан ахолига сифатли ҳизмат қилиб келмоқда. Шу кунга қадар 137 гектар майдонга тўқсонбости усулида пиёз, саримсоқпиёз ва кўкатлар экилган. Бугунги кунда кўпчилик ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, бир йилда 3 мартагача ҳосил олмоқда.

Фото. Гулистон тумани Оқ олтин мфй

Халқимизга қулайлик яратиш, бир парча ер­дан ҳам унумли фойдаланиш мақсадида ёш­лари­миз томонидан инновацион ишланмалар — замонавий, тежамкор иссиқхоналар барпо этиш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу қишлоқ шароитида йил­нинг тўрт фаслида ҳам то­мор­қадан самарали даромад олиш, бандлик ва турмуш фаровон­ли­гини таъминлашнинг оқи­лона ечими бўлиши тайин. Шу билан бирга, қа­тор ҳудудларда кўп йиллардан бери кенг фой­даланаётган усул — траншеяли иссиқхона­лар барпо этиш анъана­сини бошқа маҳалла­ларда ҳам оммалаштириш, кўкатдан тортиб цитрус мева­ларгача етишти­ришни йўлга қўйиш турмуш ободлигини таъ­мин­лашга хизмат қилади.

Фото. Гулистон тумани А.Яссавий мфй
Фото. Гулистон тумани

Серҳосил еримиз, даромад олишга кенг ҳов­ли­миз бор экан, ҳар биримиз томорқа мада­ния­ти­мизни юксалтириб, хонадонларимизни обод, яшаш шароитимизни намунали тарзга келти­рай­­лик! Дарҳақиқат, юртимиз тупроғининг ҳар қаричи олтинга тенг. Нима эксангиз, унади. Серқуёш заминимизнинг са­хо­вати билан пишиб етилган ҳар бир ҳосилнинг таъми­ни бошқа давлатда учратмай­сиз.

Томорқа ризқ-рўз, қўшимча даромад манбаи, бандликни, арзончиликни таъминлашнинг самарали йўлидир.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page