Гулистон туманида етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳолидан хабар олинди.

Гулистон туманида етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳолидан хабар олинди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Ўзбек халқига хос хусусиятлардан бири бағрикенглик ва меҳр-мурувватлиликдир. Хусусан, етимнинг бошини силаш, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, унга бағрикенглик билан муносабатда бўлиш анъанаси ҳам қадимдан шаклланган.

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг жадал ижтимоий мослашуви учун кенг имкониятлар яратиш, тарбия муассасаларининг иш фаолиятини яхшилаш, шунингдек, жисмонан соғлом ва маънавий етук авлодни тарбиялашда оиланинг ролини мустаҳкамлаш борасида Хукумат томонидан бир қатор қарорлар қабул қилинди.

Гулистон туманида ҳозирги кунда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган чин етимларга туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими ва бошқа хамкор ташкилотлар томонидан уларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида бир мунча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жорий йил 18 февраль куни туман ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлими билан биргаликда ҳомийларни жалб этган холда тумандаги 10 нафар мактаб ёшидаги етим болаларни моддий қўллаб қувватлаш мақсадида уларнинг холидан хабар олинди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Етим ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган мактаб ёшидаги болаларнинг яшаш хонадонларига туман ҳокими ўринбосари О.Жўраев, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссия масъул котиби М.Ханимқулов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ж.Ботирбеков ва Васийлик ва ҳомий Кенгаши мутахассиси Б.Султоновлар ташриф буюриб, уларга яшаш хонадонларида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар ва уларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида хар бирига 100 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Етимларга ёрдам бериш ниҳоятда савобли иш. Етимларга овқат, кийим-кечак, таълим ва тарбия бериш ўзига тўқларнинг зиммасидаги бурчдир. Шундай қилинса, етим жамият учун фойдали шахс бўлиб етишади.

Зеро, етимпарвар ҳар бир жамиятда меҳр-оқибат, барака ҳамда хотиржамлик ҳукм суради.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page