Оиласи даромадининг ошиши кишининг ўзига боғлиқ

Оиласи даромадининг ошиши кишининг ўзига боғлиқ

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Мамлакатимизда миллий ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорлик ривожи учун яратилаётган имкониятлар кўлами жуда кенгдир. Халқимизда, ҳунарли киши хор бўлмас, деган мақол бор. Қўлида ҳунари бор одамнинг рўзғори бут, кўнгли тўқ, иззат-эътибори ҳам жойида бўлади. Чекка қишлоқда ҳунари ва меҳнати ортидан оиласи билан бекам-у кўст ҳаёт кечириб келаётган оилалардан бири бу Гулистон тумани Оқолтин маҳалласида яшовчи Исроиловлар хонадонидир.

Бугун сектор раҳбарлари яъни туман ҳокими Ш.Гафуров ва туман прокурори Б.Бердиевлар 1-сектор худудидаги Оқолтин маҳалласида оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйган уста-ҳунарманд, темирчи Исроиловлар хонадонида бўлишди. 

Фото. Гулистон тумани

Бугунги кунда ушбу хонадон хар хил қишлоқ хўжалиги, дуродгорлик буюмлари яъни кетмон, ўроқ, теша, болта, чопқи ва бошқа иш қуролларини аҳоли эҳтиёжи учун ясаб бермоқдалар. Бугунги кунда хонадон соҳибининг 2 нафар фарзандлари бандлиги таъминланган.

Фото. Гулистон тумани

"Оиласи даромадининг ошиши кишининг ўзига боғлиқ, ҳунар ўрганиб, меҳнат қилган ҳеч қачон кам бўлмайди, эл-юртга ҳам фойдаси тегади" - деди туман ҳокими Ш.Гафуров.

Сектор раҳбарлари ушбу хонадонга ҳунармандчилик ва темирчиликни ривожлантириш, оилавий тадбиркорликни кенгайтириш мақсадида имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам берилишини таъкидладилар.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page