Китоб – болаларга энг яхши совға

Китоб – болаларга энг яхши совға

@guliston_t_press
Фото.Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Хабарларингиз бор, Сирдарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 1 февралидан 25 февралга қадар “Бир болага беш китоб” акцияси ўтказилмоқда.

Бугун туман ҳокими ўринбосари О.Жўраев тумандаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилотига "Бир болага беш китоб" акцияси доирасида қизиқарли китоблар совға қилди.

Фото.Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

«Китоб», «китобхонлик», «кутубхона» сўзларининг ўзаги аслида арабчадан олинган ва бир мақсадга, яъни инсон маънавиятини бойитишга хизмат қилади.

  Китоб – туганмас хазина, ундан олган билимларни умрнинг охиригача ҳам сарфлай олмаймиз. Инсоннинг ундан яқин ҳамроҳи, дўсти, маслаҳатчиси йўқ. Негаки, у ақлни пешловчи қайроқдир. Китоб тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, муқаддас деб эъзозлаб, қадрига етади, севиб мутолаа қилади.

Фото.Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Албата, бундай акциялар болаларнинг маънавиятни юксалтириш, болаларни китобга бўлган қизиқишини янада ошириш, китобхонликни кенг тарғиб этиш, уларнинг мустақил фикрлаш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилади.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page