Бош вазир қабулхонаси - тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоячисидир.
@guliston_t_pressЖорий йилнинг 12 февраль куни Гулистон туманидаги Фурқат маҳалласида Гулистон туманидаги Бош вазир қабулхонаси ва туман адлия бўлими билан ҳамкорликда, ишчи гурухини жалб қилган ҳолда тадбиркорлик субъектлари ва тадбиркор бўлиш истагини билдирган фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорларга, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга кенг шароитлар яратиб бериш бўйича бир қатор Президентимизнинг қарорлари, фармонлари таништириб ўтилди.
Сайёр қабулда тадбиркорлардан мурожжат ва таклифлар келиб тушди, айрим мурожаатлар жойида тегишли ишчи гуруҳи томонидан тушунтиришлар берилиб ҳал этилди ва қолган мурожаатлар Гулистон туман Бош вазир кабулхонаси томонидан ягона интерактив порталига киритилиб ижроси назоратга олинди.
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати