Ижтимоий тармоқларда "Қачонгача лой кечамиз?" сарлавҳаси билан эълон қилинган хабар юзасидан

Ижтимоий тармоқларда "Қачонгача лой кечамиз?" сарлавҳаси билан эълон қилинган хабар юзасидан

@guliston_t_press
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда ва “Ишонч” газетасининг 06.02.2021 йилги №19 сонида "Қачонгача лой кечамиз?" сарлавҳаси билан эълон қилинган мақола ва хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Гулистон тумани «Юлдуз» маҳалласида "Маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича ишчи гуруҳи томонидан 14 та туман, вилоят ва республика миқёсидаги муаммолар аниқланган. Шундан, ушбу маҳалладаги Бодомзор ва Чашма кўчаларини таъмирлаш ишлари аниқланган муаммолар бўйича ишлаб чиқилган "Йўл харитаси"га киритилган бўлиб, маҳаллий бюджет ҳисобидан дастур асосида жорий йилнинг 3-4 чоракларида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Фото. Юлдуз маҳалласи Чашма кўчаси
Фото. Юлдуз маҳалласи Бодомзор кўчаси

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page