Гулистон туманда Хотин-қизлар ўртасида меҳнат миграцияси, унинг қонунчилик асослари, ноқонуний миграциянинг салбий оқибатлари мавзусида тағибот тадбири бўлиб ўтди.

Гулистон туманда Хотин-қизлар ўртасида меҳнат миграцияси, унинг қонунчилик асослари, ноқонуний миграциянинг салбий оқибатлари мавзусида тағибот тадбири бўлиб ўтди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани хотин-қизлар қўмитаси

Бугун 10 февраль куни Гулистон туман ҳокимлиги фаоллар залида Хотин-қизлар ўртасида меҳнат миграцияси, унинг қонунчилик асослари, ноқонуний миграциянинг салбий оқибатлари ва одам савдосига қарши курашиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида тағибот тадбири бўлиб ўтди.

Фото. Гулистон тумани хотин-қизлар қўмитаси

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси бўлими етакчи мутахассиси Н.Қурбонов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сирдарё филиали бошлиғи С.Исраилов, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Мустафақулова, Гулистон туман ИИБ Миграция бошлиғи Ш.Сулаймонқулов, ФЎЎБОФМБК раисининг биринчи ўринбосари М.Мирзараимовлар ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассислари ва маҳаллалардаги мавзу юзасидан муаммолари бор хотин-қизлар ҳам иштирок этишди.

Фото. Гулистон тумани хотин-қизлар қўмитаси

Тадбирда сўзга чиққанлар, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашга оид муаммоларни бартараф этиш борасида яна изчил ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлигини эътироф этдилар. Тадбирда иштирок этган хотин-қизлар ўзларининг қизиқтирган саволлар ва муаммолари юзасидан тегишли тавсиялар олдилар.

Фото. Гулистон тумани хотин-қизлар қўмитаси

Туман ҳокими ўринбосари, ҳотин-қизлар қўмитаси раиси М.Мустафақулова мазкур ишларни амалга оширишда туман Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкор ташкилолтлар билан ҳамиша изчил ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page