Вилоят ҳокими ўринбосари А.Эргашев Гулистон туманидаги "ASILBEK CHORVA ISHONCHI" МЧЖга қарашли чорва фермаси фаолияти билан танишди.

Вилоят ҳокими ўринбосари А.Эргашев Гулистон туманидаги "ASILBEK CHORVA ISHONCHI" МЧЖга қарашли чорва фермаси фаолияти билан танишди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Чорвани оила баракаси, дейишади. Чиндан ҳам, ҳовлисида битта соғин сигири бор рўзғорнинг дастурхони файзли, қўшимча даромадли бўлади. Шу боис юртимизда чорвачиликни ривожлантириш, бу борада тадбиркорликни йўлга қўйишга устувор аҳамият қаратиляпти. Мақсад аҳолининг арзон, сифатли гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашдир. Кейинги йилларда човачиликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида моллар бош сони ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ўсиб боришига эришилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4243-сонли қарори билан чорвачилик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга наслли чорва моли сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш алоҳида белгилаб қўйилган.

Бугун вилоят ҳокими ўринбосари А.Эргашев туман ҳокими Ш.Гафуров билан шундай тадбиркорлар бири Гулистон туманидаги "ASILBEK CHORVA ISHONCHI" МЧЖга қарашли чорва фермаси фаолияти билан танишди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Тадбиркор Р.Хабибуллаев 450 млн. сўм ўз маблағи ва “Асилбек чорва ишончи” МЧЖ га "Халқ банки" томонидан 1 миллиард 900 миллион сўм кредит берилиши ҳисобига мулкдор Полша, Германия ва Украинадан жами 115 бош “Симментал” ва “Голштейн” зотли наслли қорамоллар олиб келиниб, парваришлаб келмоқда.

Бугунги кунда хўжаликда 34 бош соғин сигирнинг хар биридан кунига ўртача 25-30 литр сут соғиб олиниб, аҳоли истеъмоли учун етказиб берилмоқда. Бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 14 та янги иш ўринлари яратилган.

Фото. Гулистон тумани


Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Вилоят ҳокими ўринбосари А.Эргашев ушбу чорвачилик фермаси билан танишар экан, соҳани ривожлантиришда озуқа базасини мустаҳкамлаш учун мавжуд озуқа экин майдонларидан унумли фойдаланиш, озуқабоп экинлар ҳосилдорлигини ошириш борасида ўз тавсияларини берди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page