Гулистон туманида “Ким бўлсам экан?” шиори остида иншо ва расмлар танлови ўтказилди.

Гулистон туманида “Ким бўлсам экан?” шиори остида иншо ва расмлар танлови ўтказилди.


Фото. Гулистон тумани

Ким бўлсам экан?” - умумтаълим мактабларининг юқори синфида таълим олаётган ўқувчиларни ҳозирда мана шундай саволлар ўйлантираётгани аниқ.

Ҳали ҳаётда ўз ўрнини эгаллаб олмаган ўсмирнинг касб танлаш ҳақидаги фикрлари ўзгариб туриши табиий. Мактабда ўтказилаётган турли маънавий-маърифий тадбирлар болаларнинг касб-ҳунар ҳақидаги тасаввурларини янада мустаҳкамламоқда.

Бугун ўқувчиларнинг муносиб касб танлашига назарий ва амалий ёрдам кўрсатиш фақат педагог ёки ота-онанинг эмас, кенг жамоатчиликнинг ҳам муҳим вазифасига айланмоқда. Натижада, ёш авлод ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини тамомлаб, жамиятдан ўзининг муносиб ўрнини топмоқда, оиласи даромадига, юртимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияcи, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари, туман халқ таълими бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Гулистон туманида “Ким бўлсам экан” шиори остида иншо ва расмлар танлови ташкил этилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Жумладан, жорий йилнинг 19 январь куни вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссия, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларни ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилигини олдини олиш, дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва ўз жонига қасд ва суиқасд бўлишини олдини олиш бўйича иншо ва расмлар танлови бўлиб ўтди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Иншолар танлов натижаларига кўра тумандаги 26-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси О.Ортиқбоева 3-ўринни, 27-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Х.Мирзаева 2-ўринни, 3-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Ш.Эргашева 1-ўринни қўлга киритишди.

 Расмлар танловида 29-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси С.Хошимова 3-ўринни, 6-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси З.Давлатова 2-ўринни ҳамда 1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси А.Кулчабоев 1-ўринни эгалладилар.

Фото. Гулистон тумани

Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича Гулистон туман идоралараро комиссияcи

Report Page