Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров туманда ташкил этилган ҳунармадчилик ўқув маркази фаолияти билан танишди.

Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров туманда ташкил этилган ҳунармадчилик ўқув маркази фаолияти билан танишди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Халқимизда, ҳунарли киши хор бўлмас, деган мақол бор. Қўлида ҳунари бор одамнинг рўзғори бут, кўнгли тўқ, иззат-еътибори ҳам жойида бўлади. Ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам наф келтиради.

Тумандаги хотин-қизлар ва ёшларни касб-хунарга ўргатиш, шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш борасида бир мунча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туман марказида тадбиркор Анарқулова Жамила Келдибоевна томонидан аҳолини ҳунармандчиликга ўргатиш мақсадида ўқув маркази ташкил этилди.

Бугун Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров ўқув маркази фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида марказга ташриф буюрди.

Фото. Гулистон тумани

Ўқув маркази 1500 нафарга яқин хотин-қизлар ва ёшларни ҳамда ишсиз фуқароларни ҳунармандчиликнинг турли йўналишлари бўйича ўқитишни режалаштирган. Бугунги кунда марказда қўлда гилам тўқиш, миллий либослар тайёрлаш, тўқувчилик, гул босилган газламалар, эсдалик буюмлари тайёрлаш, заргарлик буюмларини ясаш, каштачилик, кўрпа-тўшак, ёстиқ тикиш, чопон ва бош кийимларни тайёрлаш, металлдан миллий тақинчоқлар ясаш ҳамда сартарошлик йўналишларида хотин-қизлар таҳсил олмоқда.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Ўқув маркази учун туманда марказидаги Гулистон касб-ҳунар мактаби (собиқ Деҳқонобод коллежи) ўқув биносида хона ажратилган бўлиб, ўқиш 3 сменада олиб борилмоқда. 28 нафар устознинг ҳар бири 5 нафардан 1 сменада 140 нафар ўқувчи тайёрлашади. 3 ой давомида 3 сменада 420 нафар ўқувчи ўқитиш режалаштирилган. 

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Туман ҳокими Ш.Гафуров ўқув марказида таҳсил олаётганлар билан самимий суҳтаб қурди ва уларнинг таклифларини тинглади.

Фото. Гулистон тумани

Туман ҳокими тадбиркор Анаркулова Жамила опа билан суҳбат қилиб, ўқув марказига хотин-қизларни ва ёшларни кўпроқ жалб қилиш, уларни қисқа муддатларда касб-хунарга ўрганиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Фото. Гулистон тумани

Ўқув маркази 2021 йил декабр ойига қадар 1500 нафардан ортиқ темир дафтар, аёллар ва ёшлар дафтаридагиларни тўлиқ қамраб олиш кўзда тутилган.

Албатта, ҳар бир йигит-қиз бирон ҳунарни эгаллаши учун албатта ҳунарли инсонга шогирд тушади. Йигитлар дурадгорлик, наққошлик, ёғоч устаси, этикдўзлик, темирчилик каби, қизлар эса тикувчилик, паззандачилик, зардўзлик сирларини устозларидан қунт билан ўрганишган. Зеро, халқимизда шундай яна бир нақл бор “Ҳунаринг бўлса қўлингда, нон топилар йўлингда”

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page