14-январ “Ватан химоячилари куни” байрами муносабати билан Гулистон туманида байрам тадбири бўлиб ўтди.

14-январ “Ватан химоячилари куни” байрами муносабати билан Гулистон туманида байрам тадбири бўлиб ўтди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир. Ватан – бу ҳар бир инсоннинг киндик қони тўкилган маскани, илк қадам босган жойи, униб-ўсган маскани. Ватанни улуғлаб “Она”га тенглаштирилади. Доно халқимиз “Ватан – остонадан бошланади” дея таълим беради. Ҳар бир инсон учун юрт тинчлиги ва хотиржамлиги борасида амалга оширадиган ишлари ўз оиласининг, маҳалласининг, фарзанларию, яқинларининг тинчлиги учун қилган хайрли амаллари ҳисобланади. Шу кунларда бутун халқимиз мамлакатимиз ҳаётидаги буюк тарихий санани байрам қилмоқда. Яъни, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда. Сана муносабати бугун 11 январ куни тумандаги 13-сонли Болалар мусиқа ва саънат мактабида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Ш.Гафуров, туман ҳокими ўринбосарлари, туман мудофаа ишлари бўлими ходимлари, сектор раҳбарлари, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, ташкилот, муассаса ва корхона раҳбарлари, нуронийлар, фахрий офицерлари, меҳнат фахрийлари, хотин-қизлар вакиллари, ёшлар иштирок этишди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбирда туман ҳокими Ш.Гафуров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан тантана иштирокчиларини самимий табриклади.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Шундан сўнг, тадбирда туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Ш.Назаров ва ҳозирги кунда Наманган вилоятида йигитлик бурчини ўтаётган тумандаги Олтин водий маҳалласида истиқомат қилувчи Раҳматуллаев Равшанжоннинг онаси Шаҳло Ҳазратқуловалар сўзга чиқиб, бугун Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилиш, Ватан ҳимоячиси деган номга муяссар бўлиш, ҳар бир йигит учун нафақат конституциявий бурч, балки орзу истак, шон-шараф ишига айланганлиги, Қуролли Кучларимизда хизмат қилаётган йигитлар учун яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида гапириб, байрам иштирокчиларини сана муносабати билан яна бир бор қутладилар.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Самимий табриклардан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тайёрланган бадиий байрам дастури намойиш этилди. 

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, тадбир давомида туман ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман Мудофаа бўлимига туман ҳокимлигининг қимматбахо эсдалик совғалари топширилди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Халқимизнинг ўз кучи, билими ва салоҳиятига таяниб, ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмаслик, ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаслик, аждодларнинг асрий орзу-ниятларини рўёбга чиқариш каби устувор мақсадларни кўзда тутган миллий армиямиз бугун минтақадаги энг қудратли армия деб эътироф этилмоқда. Бу эътироф замирида давлатимиз раҳбариятининг узоқни кўра билувчи сиёсати ва армия сафларида хизмат қилаётган фидойи инсонларнинг Она Ватанга бўлган чексиз эҳтироми ва садоқати мужассамдир.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page