ФАОЛИЯТИМИЗНИНГ САМАРАСИ ХАЛҚ РОЗИЛИГИДА

ФАОЛИЯТИМИЗНИНГ САМАРАСИ ХАЛҚ РОЗИЛИГИДА

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Мамлакатимизда сўнги йилларда барчаси инсон манфаати учун тамойили асосида фуқаролар билан доимий очиқ мулоқотлар ўтказиш йўлга қўйилди.  Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган "Аҳоли билан ишлашнинг маҳаллабай тизими" Гулистон туманида давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таъминлашда ўзига хос самарали механизмга айланмоқда. Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш-бугуннинг долзарб вазифаларидан бири. Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклаб, халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди.

Бугун туман ҳокими Ш.Гафуров секторидаги Х.Олимжон ва Тажрибакор маҳалаларида бўлиб, уйма-уй юриб, фуқароларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Хозирги вақтга келиб ушбу янги тизим туманнинг барча маҳалларида жорий этилиб, аҳоли билан ишлашда ўз самарасини бермоқда ва аҳоли муаммоларини тезкорлик билан ҳал этишда муҳим ўрин тутмоқда.

Президентимизнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган сўзлари бугун ҳаётимиздан тобора чуқурроқ ўрин олаётгани, юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда. 

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page