Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров гидропоника усулидаги иссиқхона фаолияти билан танишди.

Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров гидропоника усулидаги иссиқхона фаолияти билан танишди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров туманнинг Зарбдор маҳалласидаги "Суннат Жонибек файзи" МЧЖ томонидан умумий лойиҳа қиймати 11,6 млрд. сўм бўлган гидропоника усулидаги замонавий иссиқхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Мазкур гидропоника 2,0 гектар майдонни ташкил этиб, гидропоника Жанубий Корея технологияси асосида бунёд этилган. Эътиборлиси, бу ерда етиштирилаётган маҳсулотлар табиий биологик усулда, яъни асалари ёрдамида чанглатилади. Бунинг учун Туркиядан мингга яқин асалари келтирилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, иссиқхонада бир мавсумда гектаридан 200 тоннагача маҳсулот олиш мумкин. Айни пайтда бу ерда помидор етиштириш йўлга қўйилган. Оддий усулда етиштирилаётган помидор кўчатларидан 3 килограмм ҳосил олинса, гидропоника усулида ҳосилдорлик 12 килограммни ташкил этади. Экинларнинг пишиб етилиши 25-30 кунга қисқаради.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ушбу гидропоника жуда юқори технологиялар асосида қурилган бўлиб, замонавий иссиқхонанинг намлиги, хаво харорати доимий назоратга олинган. Бу ердаги барча жараён тўлиқ автоматлаштирилган. Турли минераллар билан бойитилган сув томчилатиш усулида ўсимлик илдизига етказилади. Бу эса маҳсулотларнинг ҳосилдорлиги юқори бўлишига ижобий таъсир кўрсатади. Тайёр маҳсулотнинг 70 фоизи ёки 420,0 минг АҚШ долларлик маҳсулот Россия ва Қозоғистон давлатларига экспортга йўналтирилади.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ҳозирги кунда иссиқхонада 20 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган. Туман ҳокими замонавий иссиқҳона билан танишар экан, туманда бундай иссиқхоналарни кенгайтириш бўйича ўзининг тавсия ва таклифларини билдирди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page