Гулистон туман 3-секторда ҳам аҳоли муаммоларини ўрганиш тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Гулистон туман 3-секторда ҳам аҳоли муаммоларини ўрганиш тизимли равишда давом эттирилмоқда.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

2021 йилда Давлатимиз раҳбари томонидан аҳолининг бугунги ҳаёт даражасини кўтариш, инсон қадрини ҳақиқий мартабасига олиб чиқиш, энг муҳими, аҳолининг фаровон, бекаму кўст турмушидан рози бўлиб яшашини таъминлаш каби эзгу ва олижаноб ташаббуслар ўртага ташланди.

Аҳоли билан “маҳаллабай” ишлашни ташкил қилган сектор раҳбарлари маҳаллаларда аҳоли билан учрашиб, уларнинг хоҳиш-истаклари, қизиқишлари, дуч келаётган муаммоларига алоҳида эътибор бермоқда.

Хусусан, Гулистон тумани 3-сектордаги махаллаларда ҳам фуқаролар муаммоларини "маҳаллабай" ўрганиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ишлари тизимли давом этдирилмоқда.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Ҳар бир маҳалла бўйича тузилган ишчи гуруҳлар томонидан шу кунга қадар 3-секторда 369 тадан ортиқ хонадон ўрганилиб, шундан 124 та муаммолар аниқланди, 32 та аниқланган муаммолар жойида хал этилди.

Фото. Гулистон тумани

Аҳолининг муаммо ва таклифларидан келиб чиқиб, сектор раҳбарининг ташаббуси билан бугуннинг ўзида сектордаги Чортоқ маҳалласига 2 тонна кўмир маҳсулоти тарқатилди.

Фото. Гулистон тумани

Ўз навбатида, аҳоли билан ишлашни "маҳаллабай", "хонадонбай" ташкил қилиш — одамларни ўйлантираётган муаммоларни жойида кўриб ўзи ҳис этиш, уни қисқа муддатларда бартараф этиш, уларнинг турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page