АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ ЙЎЛИДА

АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ ЙЎЛИДА

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

«Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир», «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», «Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак» Муҳтарам Президентимизнинг эл-юртимиз қалби ва онгидан чуқур жой олган бу сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга, таъбир жоиз бўлса, уларнинг ғоявий ўзагига айланди. Халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилиш йўлидаги залворли ишлар айнан ана шундай эзгу ва ҳаётбахш ғоялар асосида олиб борилиб, тобора янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда.

Бугун муаммо ҳақида кимдир мурожаат қилиб келишини кутиб ўтирмасдан, халқ ичига, одамлар орасига чуқур кириб бориб, улар дуч келаётган муаммоларни эрта аниқлаб, ҳал қилиш бош мақсад ҳисобланади.

Гулистон туманида ҳам “маҳаллабай” тизими бўйича маҳаллаларда аҳоли муаммолари ва куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича ҳар бир маҳалла учун ишчи гуруҳлари тузилган бўлиб, бугунги кунда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалалар ижобий ҳал этиш ҳар бир раҳбарларнинг энг биринчи галдаги вазифаси саналади. 

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Сектор раҳбарлари бошчилигидаги хар бир маҳалла бўйича тузилган ишчи гуруҳлар томонидан 1800 тадан ортиқ хонадон ўрганилиб, шундан 453 та муаммолар аниқланди, 59 та аниқланган муаммолар жойида хал этилди.

Фото. Гулистон тумани

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш-бугуннинг долзарб вазифаларидан бири. Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклаб, халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди.

Фото. Гулистон тумани

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқурроқ ўрин олаётган ушбу тамойил юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда. 

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page