Гулистон туманида тадбиркорлар, ишбилармонлар ҳамда корхона, ташкилотлар учун амалий семинар ташкил этилди.

Гулистон туманида тадбиркорлар, ишбилармонлар ҳамда корхона, ташкилотлар учун амалий семинар ташкил этилди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Жорий йил 8 январ куни Гулистон тумани ҳокимлигида Гулистон тумани ҳокими биринчи ўринбосари Б.Ботиров, “Саноат қурилиш банк” Сирдарё вилоят филиали бошлиғи К.Муллажонов, вилоят Статистика бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари И.Махмудовлар бошчилигида тумандаги тадбиркорлар, ишбилармонлар ҳамда корхона, ташкилотлар учун “Корхоналар ва кичик бизнес субъектлари томонидан топшириладиган йиллик статистик хисоботларни тўғри йўлга қўйиш” ҳамда “Сирдарё вилоят “Саноат қурилиш банк” томонидан таклиф этилаётган хизматлар” мавзуларида амалий семинар ташкил этилди. Семинарни туман ҳокими биринчи ўринбосари Б.Ботиров очиб берди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Мамлакатимизда иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари қатори статистика соҳаси ҳам тубдан ислоҳ қилиниб, унга ҳалқаро стандартлар ва илғор жахон тажрибаси кенг татбиқ этилмоқда. Натижада, бундай ислоҳотлар замирида статистика идоралари мамлакатимизнинг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичларини замонавий усулларда аниқлик, шаффофлик ва ошкоралик тамойиллари асосида шакллантириш кўзда тутилган.

Семинар доирасида Сирдарё вилояти Статистика бошқармаси томонидан корхона, ташкилотларга ҳамда кичик бизнес субъектларига йиллик ҳисоботларни топширишда юзага келаётган масалаларни ҳал этилишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил ахборотлар берилди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу жараёнларда банкларнинг ҳам ўз таклиф этаётган хизматларини алоҳида ўрни бор. Бироқ, ҳамма тадбиркорлик субъектлари ва ишбилармон фуқаролар ҳам банклар томонидан таклиф этилаётган банк хизматларидан самарали фойдаланишни билмайди. Семинарда “Саноат қурилиш банк” Сирдарё вилоят филиали томонидан вилоятимизда, хусусан Гулистон туманида кредитлаш ва хизматлар кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборотлар берилди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилдики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 23-май кунидаги “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Қарори тармоқни жадал ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш ва қурилиш материаллари экспортини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда “Саноат қурилиш банк” томонидан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси билан биргаликда лойиҳа ташаббускорларига банк томонидан ўзлаштирилган хорижий кредит линиялари хисобидан маблағлар ажратиб келинмоқда.

Семинарда “Саноат қурилиш банк” Сирдарё вилояти филиали томонидан таклиф этилаётган хизматлари буйича тадбиркорлар ва фуқароларга барча зарур тушунтириш ва тавсияларни берилди.

Қизғин мунозараларга бой бўлиб ўтган семинарда тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб берилди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати 

Report Page