Гулистон тумани сектор раҳбарлари қишнинг совуқ кунлари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди.

Гулистон тумани сектор раҳбарлари қишнинг совуқ кунлари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида аҳоли саломатлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Аввало, шуни қайд этиш ўринлики, Президентимизнинг мурожаатлари нафақат халқимиз, балки дунё ҳамжамияти томонидан ҳам катта қизиқиш ва хайрихоҳлик билан кутиб олинмоқда. Янгича қараш, янги ғоя ва янги режаларгина давлатнинг истиқболига, ватан равнақи ва халқимизнинг фаровонлигига дахлдор ҳаракатларни, амалий натижаларни белгилаб бериши аниқ. Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш-бугуннинг долзарб вазифаларидан бири. Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклаб, халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди.

Қишнинг совуқ кунларида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олиш бу эзгу иш албатта. Бугун Гулистон тумани сектор раҳбарлари қишнинг совуқ кунлари ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олиш мақсадида туман марказидаги Дўстлик ва Ахиллик маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишди.

Ушбу маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга дори-дормон, кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Туман сектор раҳбарлари ушбу оилалар билан яқиндан суҳбат қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page