Гулистон туманида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Гулистон туманида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун 4 январ куни туман ҳокимлигида Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров иштирокида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонаси мудири Олимжон Бердалиев, туман прокурори Баҳодир Бердиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Баҳром Бобоқулов, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари рахбарлари ва ютуққа эришган бир гуруҳ ёшлар ва уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Самимий ва ошкора руҳда ўтган тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши аъзолари, ўқувчилар, ёш тадбиркорлар, иқтидорли спортчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирдилар. 

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Туман ҳокими Ш.Гафуров сўзга чиқиб, - Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказилганлиги, учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинганлигини алоҳида таъкидлаб, Президентимизнинг ёшларга қарата айтган “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир, – деган сўзларини айтилар.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бундан ташқари, учрашувда Муҳтарам Президентимиз маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзларини ёдга олганликлари, Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш, Беш ташаббуснинг ҳар бир йўналишини туман ва шаҳарларда тизимли амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланганлигини айтиб ўтди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Учрашувда сўзга чиққанлар юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, қабул қилинаётган фармон ва қарорлар, улар доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг, туман ҳокими Ш.Гафуров туманимиздаги ёш китобхон, фан олимпиадаси, "Камалак юлдузлари" босқичлари ҳамда спорт соҳалари бўйича ғолибликни қўлга киритган 50 нафар ўқувчи-ёшларни эришган ютуқлари билан тақдирлади. Туман ҳокимининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бундан ташқари, ёшларга хар томонлама кўмак берган таълим муассасалари раҳбарлари ҳам туман ҳокимининг ташаккурномалари билан тақдирланди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Шундан сўнг, туман ҳокими Ш.Гафуров мамнуният билан сўз юритиб, барча ёшларни фаол бўлишга чорлаб уларни ҳар соҳада илдам бўлиб мамлакатимизни довруғини жахонга танитишда ўз ҳиссаларини қўшишга чорлади.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Учрашув давомида, фаол ёшлардан таркиб топган ёш рақс жамоаларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларига кўтарингки кайфият бағишлади.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Учрашувда жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар юзасидан уларнинг талаблари қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда алоқадор давлат идораларига муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди.

"Ҳоким ва ёшлар" учрашуви якунлангандан сўнг, туман ҳокими ўринбосари О.Жўраев бошчилигида ёшлар тумандаги янги ташкил этилган Ахборот- кутубхона марказига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Зеро, мана шундай учрашувлар орқали ёшлар манфаатини таъминлаш билан, эртанги ёруғ кунимизга замин яратамиз.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page