“2021 йилги шаҳар маҳаллий бюджетини тасдиқлаш ҳамда шаҳар маҳаллий бюджети даромадлари ва харажатларининг прогноз кўрсатгичларини белгилаш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳаси

“2021 йилги шаҳар маҳаллий бюджетини тасдиқлаш ҳамда шаҳар маҳаллий бюджети даромадлари ва харажатларининг прогноз кўрсатгичларини белгилаш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳаси

@GulistanUz
Фото: Google image

2021 йил учун маҳаллий бюджет даромадлар прогнози  33,1 млрд.сўм (2020 кутилаётган тушумларга нисбатан 105,0%) белгиланмоқда. Бюджет даромади ва харажатлари ўртасидаги тафовутни қоплаш мақсадида вилоят бюджетидан 56,9 млрд.сўм трансферт, ҳамда Алкоголь маҳсулотлари ва мобиль алоқаси хизматини кўрсатганлик учун акциз солиғи бўйича ўтказиб бериладиган даромадлари 7,5 млрд.сўмни ташкил этмоқда.

Шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йил ҳаражатлари 90,0 млрд.сўм ни ташкил этмоқда. Бунда, ижтимоий соҳа харажатлари учун 66,0 млрд.сўм ажратилиб, умумий харажатларнинг қарийиб 73,3 фоизи йўналтирилмоқда.

Маҳаллий бюджет маблағлари тақсимотини соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, халқ таълими соҳасига 7,8 млрд.сўм (2020 йилга нисбатан 185,7% га кўпайган);

Мактабгача таълим соҳасига 7,5 млрд.сўм (150 % га);

Соғлиқни сақлаш соҳасига 32,3 млрд.сўм (123,7%);

Маданият соҳасига 0,8 млрд.сўм (165 %);

Спорт соҳасига 2,2 млрд.сўм (137,5 %);

Иқтисодиёт харажатларига 16,9 млрд.сўм (103 %);

Давлат бошқаруви ва ўзини ўзи бошқариш органлари харажатларига 6,3 млрд. сўм (101,6 %) ажратилади.

Келгуси йилда эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида, ижтимоий нафақа маблағлари қарийб 2,0 баробарга оширилиб, 15,2 млрд.сўмга етказилади. (2020 йилда ушбу кўрсаткич 5,8 млрд.сўмни ташкил этган).

Қонун лойиҳасида, 2021 йилда Гулистон шаҳар маҳаллий бюджети харажатларини бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларнинг иш ҳақи миқдорларини, ижтимоий нафақалар, стипендиялар ва пенсияларни инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорда ошириш, мақсадида :

а) 2021 йилнинг 1 февралидан иш ҳақи, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорларини 10 фоизга;

2021 йилнинг 15 октябридан иш ҳақи, ижтимоий нафақалар, стипендиялар ва пенсиялар миқдорларини 10 фоизга ошириш кўзда тутилган (жорий йилда 1 февралда 7 фоизга оширилди,                1 сентябрда фақат пенсиялар 10 фоизга оширилган эди).

- шаҳар маҳаллий бюджетини заҳира жамғармасини               2021 йил учун шаҳар маҳаллий бюджет харажатларининг 1,0 фоизи миқдорида (0,8 млрд.сўм) шакллантирилди.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги молия бўлими

Report Page