ГУЛИСТОН ШАҲРИДАГИ ИСТИРОҲАТ БОҒИГА КИРИШ ЧИПТАЛАРИ НИМА УЧУН ПУЛЛИ? УШБУ МУРОЖААТЛАР ЮЗАСИДАН МУНОСАБАТ.

ГУЛИСТОН ШАҲРИДАГИ ИСТИРОҲАТ БОҒИГА КИРИШ ЧИПТАЛАРИ НИМА УЧУН ПУЛЛИ? УШБУ МУРОЖААТЛАР ЮЗАСИДАН МУНОСАБАТ.

@t.me/GulistanUz
ГУЛИСТОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Ҳеч кимга сир эмас ки, бугунги кунда истироҳат боғлари одамлар сайргоҳига ва дам олиш масканига айланган. Гулистон шаҳридаги истироҳат боғи ҳам бунга яққол мисолдир. Йил давомида ушбу хушкайфият масканига кўплаб меҳмонлар, ёш болалар, йигит ва қизлар, ҳамда ота-оналар ташриф буюришади. Одамларга хуш кайфият бағишлаш мақсадида, истироҳат боғи ходимлари кечаю-кундуз меҳнат қилишади. Жумладан, тозаликга риоя этиш ва озодаликни сақлаш вазифаси муҳим ўрин эгаллайди. Инобатга олиш жоизки, хизмат кўрсатиш аттракционлари ва тунги чироқлар электр тармоқлари орқали ишга туширилади. Ушбу ҳолат юзасидан, ходимлар учун ажратиладиган иш ҳаққи ва коммунал хизматлари тўловини амалга ошириш вазифалари истироҳат боғининг зиммасига юклатилган. Барча ҳаражатларни қоплаш мақсадида, оромгоҳга кириш учун чипталар сотилиши йўлга қўйилган. Лекин, эслатиб ўтиш жоизки 5-ёшгача бўлган болалар ва ногиронлар учун кириш ҳаққи бепул эканлиги инкор этилмайди.  


Report Page