Гулистон шаҳар “Ёшлар маркази” биносида “Давлат объектлари ярмаркаси” бўлиб ўтди. 

Гулистон шаҳар “Ёшлар маркази” биносида “Давлат объектлари ярмаркаси” бўлиб ўтди. 

@t.me/GulistanUz
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 23 декабрь куни, Гулистон шаҳар “Ёшлар маркази” биносида “Давлат объектлари ярмаркаси” бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкиллаштирилди. Ярмаркани ўтказишдан асосий мақсад – Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тадбикор инвесторлар учун яратилган қулайликлар билан таништириш, бино-иншоотлар ва ер участкаларини ажратиб бериш жараёнларини онлайн тарзда амалга ошириш имониятларини намоён этишдир. 

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тадбир давомида меҳмонларни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди. Бундан ташқари, махсус ўрнатилган терминаллардан фойдаланиш жараёнлари кўрсатиб ўтилди. Бўлиб ўтган ярмаркага нафақат тадбиркорлар, балки ушбу мавзуга қизиқган жисмоний шахслар ҳам ташриф буюришди. 

ГУЛИСТОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.




Report Page