Янги йил байрамини қарши олишга тайёрмисиз?

Янги йил байрамини қарши олишга тайёрмисиз?

@t.me/GulistanUz
Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ҳар йили, дунёнинг барча мамлакатлари ва шаҳарларида тадбир ва маросимларнинг энг сараси, Янги йил байрами ўзгача ифор ва хуш кайфият билан кутиб олинади. Ушбу байрамни кенг нишонлаш мақсадида, ўзига хос бўлган безаклар, рангли тунги чироқлар ва арчалар ўрнатилади. Корхона ва ташкилотлар биноларига махсус акварель бўёқлари билан безаклар берилади. Айни дамда, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ҳам Янги йил байрамига қизғин тайёргарлик олиб борилмоқда. Кун сайн, шаҳар кўркига кўрк қўшаётган турли ранглар инсон қалбига ҳузур бағишламоқда. 

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Лекин, айрим муассасалар ушбу байрам муносабатига этиборсизлик билан ёндошмоқдалар. Жумладан, Гулистон шаҳар “UCELL” компаниясини қиёслаш мумкин.  Ушбу компаниянинг ён-атрофида Янги йил ифоси акс эттирилмаганлиги яққол намоёндир. Хулоса қилиш жоизки, “UCELL” компаниясининг ташқи кўринишида Янги йил байрамини қарши олиш тасвирлари намоён этилмаган. 

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.



Report Page