Гулистон шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
t.me/GulistanUzЖорий йилнинг 16 декабрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри “Сайқал” маҳалласида шаҳар ҳокими Т.Дадабаев бошчилигида фуқароларни сайёр қабули ўтказилди. Ушбу жараён тегишли ташкилоти ва корхоналари раҳбарлари, ҳамда ишчи гуруҳлари билан биргаликда бўлиб ўтди. Қабул давомида тиббий ёрдам, уй-жой, кредит ажратиш ва товон пуллари бўича мавзулар муҳокама қилинди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 70 фоизи ижобий ҳал этилиб, қолган масалаларнинг 30 фоизи белгиланган муддатгача кўриб чиқилиши фуқароларга айтиб ўтилди. Фуқароларни муаммоларини тезкор вақтда ҳал этиш мақсадида, тегишли ташкилоти аъзоларига топшириқлар берилди.
Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати