Гулистон шаҳрида навбатдаги таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Гулистон шаҳрида навбатдаги таъмирлаш ишлари олиб борилди.

@t.me/GulistanUz
ГУЛИСТОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Гулистон шаҳар, Шодлик маҳалласи, Улуғбек кўчасидаги 1 ва 10 кўп қаватли уйларнинг мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ушбу уйларнинг томлари, кириш йўлаклари ва фасад қисмларини қайта янгилаш ишлари якунланди. Шу билан биргаликда, Улуғбек кўчасининг 0,5 км.ли йўлларига асфальт ётқизилиб, ён-атроф қисмларида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Ушбу ҳолат юзасидан, махсус транспорт воситалари келтирилган бўлиб, тегишли хизмат соҳа вакиллари жалб этилди. Уйлар атрофидаги сим ёғочлар янгидан таъмирланиб, 16 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Эслатиб ўтиш жоизки, маскур ишлар Гулистон шаҳар прокурори Ж.Восиевнинг ташаббуси билан амалга оширлди. Айни дамда, шаҳар прокуратураси томонидан ҳудудни ижтимоий ривожлантириш юзасидан ишлар давом эттирилмоқда. 

   Бундан ташқари, шаҳар прокурори томонидан Шодлик маҳалласида яшовчи фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилиб, амалга оширилган ишлар бўйича аҳолига батафсил маълумот берилди.

ГУЛИСТОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.



Report Page