Фуқаро Латифа Захированинг қилган мурожаатига нисбатан муносабат билдирилди. 

Фуқаро Латифа Захированинг қилган мурожаатига нисбатан муносабат билдирилди. 

@t.me/GulistanUz
Гулистон шаҳар 4-мавзе.

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри, “Бўстон” махалласи,4-мавзе, 13-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Латифа Захированинг қилган мурожаатига нисбатан муносабат билдирилди. Мурожаатда 4-мавзе, 13-уйнинг ён қисмида жойлашган ахлатхонани тубдан тозалаш ва махсус контейнер ўрнатиб берилиши кўрсатилган. 

Ушбу ҳолат Гулистон шаҳар 2-сектор раҳбари-шаҳар прокурори Ж.Восиевнинг назоратига олинган бўлиб, муаммо бартараф этилди. Жумладан, ахлатхонанинг ички ва ён қисмларида ободонлаштириш ишлари олиб борилди ва ахлат ташлаш учун махсус контейнер келтирилди. Ушбу жараён “Тоза худуд” ДУК ва бошка тегишли ташкилоти ишчилари билан биргаликда олиб борилди. Бундан ташқари, аҳолини тозаликга риоя этиш тўғрисидаги қайд белгилари ёзилди. 

ГУЛИСТОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.



Report Page