“Конституция-бу ҳуқуқ ва эркинликдир!” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди

“Конституция-бу ҳуқуқ ва эркинликдир!” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди

@GulistanUz
Фото: O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши

Жорий йилнинг 5 декабр куни O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгашида “Конституция-бу ҳуқуқ ва эркинликдир!” мавзусидаги давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилди. Унда иштирок этган партия фаоллари ва депутатлар томонидан партиянинг Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан шу кунгача эришилган ютуқлар замирида бош қомусимизнинг ҳаётий ифодаси намоён бўлганлиги тилга олинди.

Фото: O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши

Шунингдек келгуси фаолият учун қилинган режаларда ҳам Конституцияда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ ва бурчлар эркинлик сифатида ҳар бир партия аъзоси ва депутатнинг ҳаётида ўз тасдиғини топишига эришилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди. Тадбирда сўз олган партиянинг вилоят Кенгаши раиси Улуғбек Сотиболдиев ва шаҳар Кенгаши раиси Бунёд Қамбаровлар томонидан эса Конституциянинг 36-моддасида мустаҳкамланган норма бозор иқтисодиётини ҳаракатга келтирувчи куч бўлган тадбиркорлик учун кенг йўл очиб бергани, яъни ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли, хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги назарда тутилгани партиянинг дастур ва ғояси учун асос эканлиги таъкидлаб ўтилди. 

Фото: O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши

Бундан ташқари, давра суҳбатида Асосий Қонунимиз кўплаб демократик давлатларда конституциявий қурилиш соҳасидаги илғор тажрибанинг энг яхши жиҳатларини, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг умумэътироф этилган нормалари ҳамда мазкур соҳадаги бошқа халқаро ҳужжатларга асосланган инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, эркинлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш механизмини ўзида мужассам этган қомус сифатида эътироф этилди.

Шу билан бирга, ҳар биримизнинг ҳаётимизга халқчил бўлиб кириб борган Конституциямиз партиямизнинг электорати бўлган тадбиркорларнинг иш фаолиятида ҳам ўз сўзини айтди, дейиш мумкин. Биргина Гулистон шаҳар Кенгаши фаоллари ва Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашидаги партиянинг депутатлик гуруҳи аъзоларининг иш фаолияти мисолида тахлиллайдиган бўлсак Конституция ва унинг нормаларида кўрсатилган барча ҳақ-ҳуқуқлар ижобий самара сифатида бўй кўрсатди. Давра суҳбатида шу каби фикрлар мунозара учун мавзу бўлди. 

Фото: O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши

Тадбир мобайнида партия вилоят Кенгаши томонидан Гулистон шаҳар Кенгаши аъзолари ва депутатлар Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигининг 28 йиллиги байрами билан, Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Бунёд Қамбаров эса халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутатлиги учун ўтказилган сайловлардаги эришган ғалабаси билан табрикланди. 

Эслатиб ўтамиз, Қамбаров Бунёд Хасанбоевич жорий йилнинг 29 ноябрь якшанба куни Халқ депутатлари вилоят Кенгашига бўшаб қолган 10-Мирзачўл сайлов округига ўтказилган сайловларда 52,7 фоиз овоз олиб Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати этиб сайланган эди.

Давра суҳбати якунида партиянинг Гулистон шаҳар Кенгаши ва депутатлар олдида турган вазифлар ижроси бўйича келгуси фаолият режаси борасида батафсил келишиб олиниб, фаоллар партия вилоят Кенгаши раисининг ташаккурномаси билан тақдирланди.  

O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши - аппарат раҳбари Л.Кенжаева

Report Page