Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди 

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди 

 @GulistanUz
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Жорий йилнинг 22 октябрь куни олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди. Шаҳар ҳокими Тўлқинжон Дадабаев бошчилигида ўтказилган мазкур сессияда депутатлар, сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари ҳамда ОАВ ходимлари қатнашдилар. 

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Сессия ишида кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

1. Шаҳарда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларда нарх-наволарни сунъий ошиб кетишини олдини олиш айниқса, аҳолини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар натижадорлиги тўғрисида.

2. Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида.

3. Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Гулистон шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг ҳал этилиши бўйича жорий йилнинг учинчи чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

4. Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Н.Қаршибоевнинг шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг учинчи чорагида амалга оширган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида.

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан шаҳар ҳокимининг ахбороти тингланди. Сўнг, депутатлар томонидан бир қатор саволлар берилиб фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Хусусан: Нарх-навони ошиб кетмаслиги учун қандай чораларни қўллашимиз мумкин?

“Бозорларда нарх-наволарни cунъий ошиб кетишини олдини олишга қаратилган барча зарур чора-тадбирларни амалга оширамиз ҳамда барқарорлигини депутатлар билан биргаликда таъминлаймиз! Озиқ-овқат маҳсулотлари захираси етарлича эканлигини ва бу борада фуқароларнинг ўзлари ишонч ҳосил қилишлари учун, ижтимой тармоқлар орқали аҳолига кўрсатиб бердик” деди шаҳар ҳокими.

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек, шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Фарход Каршибаев ҳамда Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоевларнинг қолган масалалар билан боғлиқ ахборотлари тингланди.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page