"Камбағал учун қурилган уйда ким яшаяпди?" сарлавҳали видеомурожаат юзасидан

"Камбағал учун қурилган уйда ким яшаяпди?" сарлавҳали видеомурожаат юзасидан

@GulistanUz
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Унга кўра Ўзбекистон Республкаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон ва кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2660-сонли қарорига асосан республика бўйича ҳудудларда кўп қаватли уй-жойларни қуриш бўйича асосий параметрлари тасдиқланган.

Дастур доирасида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар “Бўстон” МФЙ “Буюк келажак” массивида 2017 йилда 5 та 5 қаватли 225 та квартирали, 2018 йилда 8 та 5 қаватли 360 та квартирали, 2019 йилда 10 та 7 қаватли 420 квартирали, 2020 йилда Гулистон шаҳри “Янги ҳаёт” МФЙ “Қаропчи” массивида 5 та 7 қаватли 210 квартирали уй жойлар қурилган. (Дастур доирасида 1215 та квартирали 28 та кўп қаватли уйлар қурилган)

Ушбу квартиралар Гулистон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги уй-жой комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида”ги 14-сон қарори асосида тасдиқланган Низом талаблари асосида уй-жойга муҳтож бўлган фуқароларга бириктириб берилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 285-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сон қарорига асосан ногирон аёлларга, меҳнат мигрантларига, алоҳида намуна кўрсатган ёш оилаларга, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ёлғиз аёлларга, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва Ички ишлар органлари ходимларига ҳам квартиралар ажратилган.

Ўрганиш натижасида фуқаро Х.Қиличев томонидан уй-жойларнинг нархлари тўғрисида билдирилган ва асосланмаган фикрларига жавобан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2 ва 50 бандларига асосан уй-жойга муҳтож фуқаролар томонидан квартира олишнинг асосий шарти этиб, уй-жой қийматининг 25 фоизигача миқдорида бошланғич бадал маблағини шакллантириш ҳисобланишини маълум қиламиз.

Фуқаро Х.Қиличев Гулистон шаҳрида субсидия асосида қурилаётган кўп-қаватли  уй-жойлардан квартира олиш истагида бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сон қарорига асосан имтиёздан фойдаланган ҳолда Давлат хизматлари агентлигига талаб этиладиган ҳужжатларни топшириб, субсидия асосида квартира олиши мумкинлигини маълум қиламиз.  

Гулистон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page