Гулистон шаҳар ҳокимлиги вакант лавозимга танлов эълон қилади

Гулистон шаҳар ҳокимлиги вакант лавозимга танлов эълон қилади

@GulistanUz
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

  Гулистон шаҳар ҳокимлиги “Ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси” вакант лавозимига танлов эълон қилади.

           Танловда иштирок этишни хоҳловчи номзодларнинг ҳужжатлари 2020 йилнинг

3-18 сентябрь кунлари “vacancy.argos.uz”  электрон манзили (мурожаат учун тел.: 67/ 225-17-77) орқали қабул қилинади.

           Номзодлар танловда иштирок этиш учун Гулистон шаҳар ҳокимлигига юқоридаги электрон манзил орқали ариза билан мурожаат қилади.

Қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда аризага илова қилинади:

🔹шахсий варақа (анкета ёки объектив маълумотнома);

🔹дипломнинг нусхаси (дипломдан олинган кўчирма), хорижий университетни тугатган тақдирда, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

🔹меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

🔹фуқаролик паспортининг нусхаси.

Танлов қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

✅номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

✅тест синовларини ўтказиш;

✅суҳбат.

Танлов Гулистон шаҳар ҳокимлигида тузилган Танлов комиссияси томонидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали билан ҳамкорликда ўтказилади.

Биринчи босқичда номзодларнинг ҳужжатлари вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги ўрганилади ва фақат малака талабларига тўлиқ мос келган номзодлар кейинги босқичга ўтади.

Иккинчи босқичда номзодларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиёт, маънавият ва маърифат, сиёсат ва ҳуқуқ бўйича билим ва кўникмалари тест синовидан ўтказилади.

           Тест натижаларига кўра 60 баллдан юқори тўплаган номзодлар кейинги босқичга тавсия этилади.

Учинчи босқичда Танлов комиссияси томонидан номзодларнинг шахсий ва касбий кўникмаларига баҳо бериш мақсадида суҳбат ўтказилади.

Танлов комиссияси аъзолари танлов натижаларига кўра ҳар бир номзодни баҳолайди.

✳ Ишга қабул қилишда устунлик танлов натижасига кўра энг юқори балл тўплаган номзодга берилади, агар танлов натижасига кўра номзодлар тўплаган балл тенг бўлса, Танлов комиссияси раисининг хулосасига асосланиб, якуний хулоса берилади.


“Ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси” лавозимига қўйилган малака талаблари:

           1) олий маълумотга эгалик (филолог (ўзбек тили) ва журналистика мутахассислиги бўйича олий маълумотга эгалик устунлик беради);

           2) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг мавжудлиги;

           3) давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни билиш устунлик беради);

           4) стратегик ва таҳлилий фикр юритиш, қарорларни тез қабул қила олиш ҳамда уларни бажариш;

           5) иш вақтидан самарали фойдалана олиш ва тадбирларни режалаштириш кўникмаларига эга бўлиш;

           6) юклатилган вазифаларни мустақил ва кўмаксиз бажара олиш;

           7) одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этадиган;

           8) компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;   

9) ўз устида ишлайдиган;

           10) давлат органлари ва ташкилотларида камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган;

           11) охирги уч йил давомида давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда ишдан бўшатилмаган бўлиши лозим.

Қўшимча маълумотлар:

           ✅маслаҳатчининг ойлик иш ҳақи (лавозим оклади) 1 млн. 973 минг сўмни ташкил этади;

           ✅чораклик ҳамда шонли саналар билан боғлиқ моддий рағбатлантириш мавжуд;

           ✅маслаҳатчи ўз мақомига кўра, ҳокимнинг ўринбосарига тенглаштирилади;

           ✅маслаҳатчи фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан мувофиқлаштириб борилади;

           ✅маслаҳатчига унинг вазифасига кирмайдиган қўшимча мажбуриятларни юклашга йўл қўйилмайди;

           ✅маслаҳатчи ҳар уч йилда бир маротаба иш ўрни ва иш ҳақи сақланган ҳолда, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази (ёки унинг ҳудудий бўлинмалари)да малака оширишга юборилади.


Сизни:

✅профессионал жамоа;

✅изланиш ва юксалиш;

✅карьера имкониятлари кутмоқда.


Гулистон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати




Report Page