Гулистон шаҳридаги эски бозор худуди нима сабабдан ёпилганлиги юзасидан

Гулистон шаҳридаги эски бозор худуди нима сабабдан ёпилганлиги юзасидан

 @GulistanUz
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги
Жорий йилнинг 22 июнь куни, Гулистон шаҳридаги кийим-кечак (ёйма) бозорида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган 10-15 нафар аёллар бозор худуди нима сабабдан ёпилганлиги юзасидан вилоят ҳокимлигининг қабулхонасига мурожаат қилишган.

Ушбу ҳолат дарҳол шаҳар ҳокими Т.Дадабаев, ҳамда қолган сектор раҳбарларининг назоратига олиниб, фуқароларга қўйидагилар тушунтирилди.

Жумладан, Гулистон шаҳар ҳокимлиги, Сирдарё вилояти Санитария эпидемиологик осойишталик марказининг 2020 йил 21 июндаги 
№05-6/830-сонли хатида, Гулистон шаҳрида касаллик тарқалиш ҳавфи юқори эканлиги ҳамда “Қизил” худудга киритиш режалаштирилаётгани айтиб ўтилган.

Шу муносабат билан Гулистон шаҳрида жойлашган эски бозор худуди яъни Сайхун кўчаси 1-бино, 1-қаватида жойлашган телефон аксессуарлари устахонасининг 2 нафар ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган, яъни вилоят уларга СЭО маркази томонидан бирламчи ташхис қўйилиб, коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳозирги кунда улар тўлиқ уй карантинига олинган.

Шу муносабат билан Эски бозор худудида, шаҳар ҳокимлиги, ИИБ органлари вакиллари, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси, тоза ҳудуд ДУК, шаҳар СЭО маркази ва бозор маъмурияти билан ҳамкорликда душанба куни тозалик куни ва коронавирус инфекциясини олдини олиш мақсадида кенг қамровли тозалаш ва дезинфекция ишларини амалга ошириш учун вақтинча ёпилиши режалаштирилганлигини маълум қиламиз. 

Агарда, Гулистон шаҳри “Қизил” худудга киритилиши тасдиқланмаса, бозорлар ўз фаолитини қайта давом эттиради. 


Гулистон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати



Report Page