O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлари фаолликни қўлдан беришмаяпти

O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлари фаолликни қўлдан беришмаяпти

 @GulistanUz
Фото: O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши

Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Н.Худойбердиева ташаббуси билан 12 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди. Улуғобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи 12 нафар аҳоли Н.Худойбердиевага ишга жойлаштириш масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилганди. Депутат уларнинг 6 нафарини шаҳардаги ишлаб чиқариш корхонасига, 6 нафарини жамоатчилик асосидаги иш билан таъминланишига ёрдам кўрсатди. Пандемия даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қуватлаш ишлари ҳудудларда шаҳар кенгаши депутатлари фаоллиги остида давом этмоқда.

  Шунингдек, Гулистон шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар Кенгаши депутати Бунёд Қамбаров “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳолининг мурожаатини ижобий ҳал қилди.

Фото: O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши

“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли томорқаларига ариқларнинг анчадан буён тозаланмаганлиги ва бунинг оқибатида аҳоли томорқаларига оқар сувнинг етиб бормаётганлиги юзасидан мурожаат тушди. Депутатнинг саъйи ҳаракатлари билан тез кунда ариқнинг 1 километрлик қисмида махсус техникалар жалб қилинган ҳолда қазиш, тозалаш ишлари олиб борилди. Натижада аҳолининг томорқалари оқар сув билан таъминланиб, бу борадаги муаммо бартараф этилди. Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Х.Тагаев маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда Сардоба сув тошқинидан азият чеккан фуқаролар холидан хабар олди.

Фото: O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши

“Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида тошқиндан зарар кўрган хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй-рўзғор буюмлари етказиб берилди ва уларнинг айрим муаммолари жойида ҳал қилинди.

Лола КЕНЖАЕВА,

O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши Аппарат раҳбари


Гулистон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати


Report Page