Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашда барча имкониятларни ишга соламиз

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашда барча имкониятларни ишга соламиз

@t.me/GulistanUz
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Жорий йилнинг 27 май куни, Гулистон шаҳар “Хумо” савдо мажмуаси худуда шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ж.Ражабов томонидан аҳоли ва тадбиркорлар иштирокида, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга бағишланган урашув ўтказилди. Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сонли фармонига асосан, Коронавирус пандемиси даврида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, тадбиркорлик фаолиятини белгиланган тартибда олиб бориш тўғрисида тегишли тушунчалар берилди. Жорий йилнинг 1 июнидан 1 сентябрьга қадар мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод этилган кичик тадбиркорлик субъектлари тўғрисида яна бир бор эслатиб ўтилди.

Булар: бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, такси хизматлари, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар. 

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Қолаверса, бугунги кунда тобора ривожланиб бораётган онлайн касса апартини ишлаш тартиби ва ушбу тизимни қулайликлари тўғрисида сўз юритилди. Унга кўра, амалга оширилган харидлар тўғрисидаги маълумотлар тўғридан-тўғри банк базасига келиб тушади. 

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек, учрашув иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олиш имкониятига эга бўлишди. Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган учрашувларни ҳар ойда 3-4 маротаба ўтказиш режалаштирилган.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати





Report Page