Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Қозоғистон Республиксидан ташриф буюрган ҳукумат вакилларини қарши олишди.

Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Қозоғистон Республиксидан ташриф буюрган ҳукумат вакилларини қарши олишди.

https://t.me/GulistanUz
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Халқ орасида “Қўшни келди-кўмак келди” деган гаплар бежиз айтилмаган. Жорий йилнинг 6 май куни, Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Қозоғистон Республиксидан ташриф буюрган ҳукумат вакилларини қарши олишди. Бош вазир ўринбосари Роман Скляр, Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеев, экология, геология ва табий ресурслар вазири Магзум Мирзагалиев ҳамда Туркистон вилояти бошқарма бошлиқлари Мирзаобод туманига ташриф буюришди. Учрашув давомида, ҳар иккала мамлакат вакиллари Сардоба сув омбориниг бузилиши натижасида, талофат етган ерларни ҳамда зарар кўрган объектларни вертолёт авиацияси ёрдамида кўздан кечиришди. Ташриф якунида, ушбу муаммоларни тезкор равишда бартараф этиш бўйича керакли чоралар белгилаб олинди. 

Гулистон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати


Report Page