gsh

gsh

https://t.me/GulistanUz
Фото

Бугунги кунда коронавирус пандемияси сабали карантинда ўтирган, яшаш шароити оғир бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга мурувват ёрдамлари керак эканлигини инкор этиб бўлмайди. Аҳолини оғирини енгил қилишда эса Юртбошимиз томонидан барча зарур чора-тадбирлар қўлланилмоқда. Куни кеча, давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектр йиғилишида Республикамизнинг барча вилоят, туман ва шаҳарларида “Саҳоват ва кўмак” жамғармаларини ташкил этиш таклифи киритилди. Ушбу жамғармаларнинг асосий мақсади-кам таъминланган аҳоли қатламларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва моддий ёрдам кўрсатишдан иборатдир. Жумладан, “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси Гулистон шаҳар бўлинмаси ҳам ўз фаолиятини бошлади. Шундай экан, имконияти бор ва саҳий хомийларни ҳамда барча тадбиркорларни жамғарманинг фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўзларининг беъминнат ҳиссаларини қўшишга чақириб қоламиз. 


Гулистон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

 

 


Report Page