Гулистон шаҳар ҳокими Т.Дадабаев ташаббуси билан қўй сўйилиб, қурбонлик қилинди
@GulistanUzҲозирги синов даврида одамларга яхшилик қилиш, қўлдан келганча ёрдам қўлини чўзиш, ногиронлар ҳолидан хабар олиш ва ҳамжиҳат бўлиш-инсонийлик ҳислатларининг энг улуғидир. Бугунги кунда Короновирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида, бир қатор чора-тадбирлар қўлланилмоқда. Хайрия тадбирлари эса бирин кетин давом этмоқда. Шу муносабат билан, Гулистон шаҳар ҳокими Тўлқинжон Дадабаев ташаббуси билан қўй сўйилиб, қурбонлик қилинди. "Навбоҳор" маҳалласидаги ногиронлар уйида яшовчи 32 нафар фуқароларга 1,5 кг.дан гўшт, биттадан товуқ маҳсулотлари ва тиббий ниқоблар тарқатилди.
Бундай ташрифдан кўнглида хуш кайфият уйғонган фуқаролар ўзларининг самимий миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
Гулистон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати