Гулистон шаҳрида "Обод маҳалла" дастурида қандай ўзгаришлар кутилмоқда? Бу ҳақда шаҳар Кенгашининг сессиясида сўзланди

Гулистон шаҳрида "Обод маҳалла" дастурида қандай ўзгаришлар кутилмоқда? Бу ҳақда шаҳар Кенгашининг сессиясида сўзланди

@GulistanUz
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Бугунги кунда мамлакатимизда нафақат вилоят, шаҳар, ҳаттоки чекка-чекка қишлоқларда ҳам архитектура қиёфасини янгилаш, замонавий кўринишда бўлиш ва ҳудудларни ободонлаштириш борасида бир қатор ҳукуматимиз ва давлатимиз раҳбарининг фармон, қарорлари қабул қилинди. Навбатдаги Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг 26-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла” дастури тўғрисидаги ПФ-5467-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон шаҳридаги “Янги ҳаёт” ва “Улуғ йўл” маҳаллаларини мазкур дастур доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамаси бўлиб ўтди. 

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

“Обод маҳалла” дастурида Гулистон шаҳридаги “Янги ҳаёт” ва “Улуғ йўл” маҳаллаларининг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш ишлари белгиланди. Шунингдек, шаҳар марказида қурилаётган “Президент мактаби”, “Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази”, “Гулистон тиббиёт кластери”, “Дўстлик” ва “Навбаҳор” маҳаллаларидаги мактабгача таълим ташкилотларини барпо этиш ва таъмирлаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар учун сарфланадиган маблағлар кенг муҳокамада бўлди. 

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Ушбу ажратилаётган маблағлар Гулистон шаҳрида режалаштирилган инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилиши мутасадди раҳбарлар томонидан айтиб ўтилди. Сессия давомида депутатлар томонидан “Обод маҳалла” дастури доирасида маҳаллаларда янги қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш таклифлари билдирилди. 

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек, сессия қарорида дастур доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан мунтазам равишда депутатлик назоратини ўрнатиб бориш ҳамда навбатдаги сессияларга ахборот киритиб бориш вазифалари юклатилди.

Гулистон шаҳар кенгаши котибияти

Report Page