Гулистон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази бошлиғи-Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Олия Турдиеванинг аҳолига мурожаати.

Гулистон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази бошлиғи-Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Олия Турдиеванинг аҳолига мурожаати.

@t.me/GulistanUz
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Аҳоли саломатлигини сақлаш, оилаларимизни тинч, хотиржамликда яшаш учун давлатимиз томонидан жуда катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда дунёда эпидемиология вазият нохушлиги, ушбу касалликни мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш, ташхис ишларини кучайтириш ҳамда чора-тадбирларни ўз вақтида ўтказиш масалалари давлатимиз томонидан бирламчи вазифалар саналади.

Мамлакатимизда қайд этилган коронавирус касаллиги туфайли шошилиб ўзини бозорга, дорихоналарга ураётган юртдошларимиз диққатига! Азизлар, биз тарихдан ўзбек-ўзига бек бўлган миллатнинг, уруғнинг авлодларимиз. Энг аввало тарихга назар ташлаб, унда яшаб ўтган аждодларимиз бошидан ўтган кунларни бир ёдга олайлик. Ахир ҳар ишда мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрли бўлган. Узоққа бормай яқин келажакка назар солсак, шу кунларга етгунча не-не қийинчиликларни бошдан ўтказдик ва хаммасини баҳамжихатлик ва бирлашиш орқали енгмадикми. Биз кучли миллат вакилларимиз. Энг аввало Темурийлар, Тўмарислар, Мангуберди авлодимиз.

Тўғри, бу касаллик билан курашиш жараёни. Лекин биз ўзимизни аждодларга хос ва мос тарзда мард ва сабр қаноатли тутсак, бу синовни ҳам енгиб ўтамиз. Бозорлардан ортиқча харид қилманг, бизнинг Ўзбекистонимиз шундай жаннатмакон юртки барча маҳсулотлар етарли. Сабр-қаноат билан ҳаракатлансак, муҳими ваҳимага тушмасак биз касалликни албатта енгамиз.

Бутун дунёни ўйлантираётган коронавирус инфекциясининг  олдини олиш борасида юқори даражада профилактик ишларни янада кучлироқ ташкил қилиш вазифаси турибди. Албатта, фақатгина тиббий муассасалари эмас, балки бу борада барчамиз ўзимизни ва яқинларимизни авайлаб шахсий гигиена қоидаларига риоя этишимиз даркор.

Ўзбекистон барчасига қодир, юртимизда бу касалликка қарши курашиш борасида барча чоралар кўрилган. Унутманг, бизда хориж шифокорларидан кучли мутахассисларимиз бор. Ахир бекорга Ибн Сино "Ваҳиманинг ўзи бир касалликдир, хотиржамлик ярим соғлик, сабр эса шифонинг бошланиши" дея таъкидламаган. Мен юртдошингиз сифатида бу синов даврида ана шу аждодимиз тавсиясига амал қилишга чорлаб қоламан.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.


Report Page