“Муаммо ва ечим” Гулистон шаҳар ҳокими навбатдаги “Сайёр қабул"ини ўтказди. 

“Муаммо ва ечим” Гулистон шаҳар ҳокими навбатдаги “Сайёр қабул"ини ўтказди. 

@t.me/GulistanUz
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Жорий йлнинг 24 февраль куни, Гулистон шаҳар ҳокими Т.Дадабаев фуқаролар билан “Сайёр қабул” ўтказди.  Қабул “Аҳиллик” маҳалласида ўтказилиб, турли мавзудаги муаммолар тингланди.  Ҳоким ўринбосарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда фуқароларнинг барча мурожаатлари кўриб чиқилди. Жумладан: уй-жой, ер ажратиш, кредит ажратиш, товон пуллари ва тиббий ёрдам масалалари муҳокама қилинди. Келиб тушган мурожаатларнинг  деярли барчаси ижобий ҳал этилиб, қолган масалалар белгиланган муддатгача кўриб чиқилиши фуқароларга айтиб ўтилди.  

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Муаммоларни тезкор вақтда ҳал этиш мақсадида, тегишли ташкилот аъзоларига топшириқлар берилди. Шунингдек, илгари мурожжат қилган фуқароларнинг масалалари ижобий ҳал этилганлиги сабабли, бир нечта фуқаролар томонидан миннадорчилик билдирилди. 

Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.





Report Page