Барча солиқ тўловлари ўз вақтида амалга оширилиши лозим.

Барча солиқ тўловлари ўз вақтида амалга оширилиши лозим.

t.me/GulistanUz
Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасига мувофиқ, фуқароларимиз қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурлиги белгилаб қўйилган. Гулистон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан маҳаллий бюджетга тўғридан-тўғри йўналтириладиган жисмоний шахсларнинг эгалигидаги ер майдонлари ва мулк объектлари учун 2020 йилга хисобланган ер ва мол- мулк солиқлари тўловларни ўз вақтида амалга оширилиши бўйича ҳар бир хонаданга ташриф буюрган ҳолда, тўлов хабарномаларини етказиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, янги солиқ Кодекси бўйича ушбу солиқлар икки муддатда туловларни амалга оширилиши юзасидан тушунчалар берилмоқда. Хусусан, 2020 йил учун ҳисобланган ер ва мол-мулк солиқлари тўловларнининг 50 фоизидан кам бўлмаган қисмини 15 апрелга қадар, қолган қисмини 15 октябргача амалга оширилиши лозим. 

Тўловлар белгиланган вақтда амалга оширилмаган тақдирда, хар-бир кечиккан кун учун пеня хисобланиши ҳамда ҳосил бўлган солиқ қарзини суд тартибда мажбурий ундирувга қаратилиши тушунтирилмоқда. Бугунги кунда Гулистон шаҳрида 23800 дан ортиқ ер ва мол-мулк солиқ тўловчилар мавжуд булиб, уларга 1 март кунига қадар тўлов хабарномаларини етказиш учун,  барча МФЙ Раислари, фаоллар ҳамда вилоят ва шаҳар кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда барча зарурий чоралар кўрилмоқда. Шаҳар аҳолисининг шанба ва якшанба кунлари уйда бўлганлигини инобатга олиб, Гулистон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси шахсий таркибидаги ходимнинг истагига қараб, бошқа кунлари отгул бериш шарти билан, тўлов хабарномалар тарқатилмоқда.  

Қайд этиш жойизки, ушбу маблағлар тўғридан тўғри шаҳримизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йуналтирилишини инобатга олиб, қонун билан белгиланган солиқларнинг тўловларини ўз вақтида амалга оширишга чақириб қоламиз.  

Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.





Report Page